Аёл буюртма асосида бир метр диаметрли нон тайёрлаб беради.
Кеча, 8 августдан бошлаб Тожикистонда 20 та 12 килограмлик тандирда ёпилган нон сотила бошланди. Бу ҳақда “Asia-Plus” ахборот агентлиги хабар берган.
Тожикистоннинг Сангвор туманида яшовчи 64 ёшли Тиловат Раҳматуллаева 14 ёшидан тандирда нон ёпиб келади. Унинг асосий даромади шу нонлар ортидан.
У ушбу улкан нон ишлаб чиқариш тармоғини Душанбе шаҳрида очишни, ўз ҳунарини мамлакат бўйлаб ёйишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Тиловат Раҳматуллаева никоҳ тўйлари учун буюртма асосида бир метр диаметрли нон тайёрлаб беради.
Ҳозирда нон ишлаб чиқариш учун гигиена ва санитария талабларига жавоб берадиган шароитлар яратилиши билан боғлиқ масалалар маҳаллий ҳукумат эътиборидан четда қолиб келмоқда.