...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “европа” анжомларини сотган “уддабурон циганлар” қўлга олинди


09:37, 08.11.2017 Жамият
 5 293

Тезкор тадбир натижасида икки нафар Молдова фуқаролари қўлга олинди.

Ички ишлар идораси ходимлари томонидан алдов йўли билан буюмларни сотаётган шахслар аниқланиб қўлга олингани хабар қилинди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасига бир неча нафар чет эл фуқаролари Тошкент шаҳридаги бозорлардан ҳар хил турдаги буюмларни арзон нархларда харид қилиб, уларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиб келаётганликлари ҳақида хабар келиб тушган.
 
Мазкур хабар асосида 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир давомида икки нафар циган (лўли, рома) миллатига мансуб бўлган, Молдова Республикаси фуқаролари Плешко Александр (1991 йилда туғилган) ҳамда Чеботарь Александр (1987 йилда туғилган)лар аниқланган.
 
Мазкур шахслар Тошкент вилоятида жойлашган меҳмонхонада вақтинча яшаб, Чилонзор туманидаги “Абу Сахий” бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ комплектлари ва шу каби бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг атрофида, бозорларда ҳамда супермаркетларда гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлигини билдириб, харидорларни алдаш орқали қиммат нархларга сотиб келаётганликлари маълум бўлган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноятчилар қўлга олинди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар