...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, қочиб кетди. Пиёда вафот этди


13:03, 13.11.2018 Жамият
 9 350

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кеча, 12 ноябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ҳайдовчи автомобилида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада пиёда вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички  ишлар вазирлиги хабар бермоқда,
 
Гап шундаки, ушбу ЙТҲ Ангрен шаҳар Аппартак маҳалласида жойлашган “Mubina OIL” АЁҚШ олдида содир бўлган. Ҳайдовчи шу маҳаллада яшаган У.А.ни уриб юборган.
 
У.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 
Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса ички ишлар органлари бўлинмаларига бориб ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини сўрамоқда. 

Теглар:ЙТҲ Қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар