...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлади?


12:52, 13.11.2018 Бу қизиқ
 7 054

Чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 14 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...-3, кундузи +5...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.  Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Фарғона водийсида ҳаво  кечаси -5...0, кундузи 0...+5 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2, кундузи +3...+8 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2, кундузи 0...+5 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8м/сга етади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -13...-8, кундузи -5...0 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -13...-8, кундузи эса -7...-2 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Сарвиноз Хайдарова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!