“Қора дори–2017” тадбири доирасида Мирзо Улуғбек туманидаги гиёҳванд моддалари истеъмол қилувчи шахс аниқланган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида “Қора дори–2017” тадбири ўтказилди.
25 сентябрь куни соат 10:00ларда фуқаро Алексей Владимирович Денисов ўзининг хонадонида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун бангихона сақлаб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ашёвий далил тариқасида ичида 1,09 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси бўлган 2 дона шприцлар ички ишлар идораси ходимлари томонидан тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 4-қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун бангихона сақлаш аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.