...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Эрдўған билан Сурия масаласида ҳамфикр эканлигини билдирди


09:43, 29.09.2017 Олам
 1 532

Россия президентининг сўзларига кўра, Сурияда 6 йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушига барҳам бериш учун барча шароитлар мавжуд.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилишича, Сурия бўйича эришилган келишувлар Россия ва Туркия томонининг умумий ютуғидир. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
 
“...Сурия масаласини ҳал этиш иши — боши берк кўчага кириб қолган эди! Аммо қийинчиликларга қарамай, биз ижобий натижага эриша олдик. Бу келишувларни умумий ютуғимиз, деб ҳисоблайман. Бу, албатта, дўстимиз Эрдўғаннинг ҳам ютуғидир”, деб таъкидлаган Россия раҳбари.
 
Путиннинг сўзларига кўра, Сурияда 6 йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушига барҳам бериш учун барча шароитлар мавжуд.
 
Шунингдек, террорчиларни батамом йўқ қилиш ва Сурия аҳолисининг тинч ҳаётга қайтиши — нафақат Сурия аҳолиси, балки бутун дунё учун жуда муҳимдир, деб қўшимча қилган Владимир Путин.
 
Россия президенти икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва тижорий масалаларга ҳам эътибор қаратиб, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигини айтган.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Ражаб Тойиб Эрдўған ва Владимир Путин ўртасидаги Анқарадаги музокаралар 1,5 соатдан кўпроқ давом этгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!