Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, сайловда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1 миллион 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1 миллион 267 мингдан ортиқроғи иштирок этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда 1 миллион 188 минг 851 нафар пойтахтлик иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган умумий сайловчиларнинг 76,2 фоизини ташкил этгани эълон қилинди.
Сайлов натижалари 51 сайлов округида такрорий овоз берилишини кўрсатган эди.
Такрорий овоз бериш жараёнларидан сўнг, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримовнинг маълум қилишича, ташкил этилган барча 330 сайлов округидан депутатлар тўлиқ сайланган.
Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, сайловда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1 миллион 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1 миллион 267 мингдан ортиқроғи иштирок этган. Бу сайловчилар умумий сонининг 81,2 фоизини ташкил этади.
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 137, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 54, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 49, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 37, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 53 нафар фуқаро депутат этиб сайланди.
Сайланган 330 депутатнинг 254 нафарини эркаклар, 76 нафарини аёллар ташкил этади. 20 нафар депутат 30 ёшгача бўлган ёшлардир.
Депутатларнинг 87 нафари иқтисодчи, 34 нафари ҳуқуқшунос, 61 нафари педагог, 43 нафари шифокор, 55 нафари муҳандис ва 50 нафари бошқа касб эгаларидир.
Эслатиб ўтамиз, сайланган депутатлар ўз ваколатларини 2019 йил мамлакатда ўтказиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайловгача амалга оширади.