Жорий сайловда сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалга оширилди.
Сайлов миллий қонунчилигимизга, унда белгиланган тенглик, очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик каби демократик тамойиллар, халқаро стандартларга тўла мувофиқ ҳолда ўтказилди. Жойлардан сайлов қонунчилиги бузилгани ҳақида маълумот тушмади.
Жорий сайловда сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалга оширилди.
Янги тизим бир сайловчининг фақат бир рўйхатга киритилишини таъминлайди. Бу «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида белгиланган “Ҳар бир фуқаро — сайловчи бир овозга эга” деган демократик сайлов тамойилини амалда таъминлайди.
Брифингда ҳозирда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар сайлов участкаларида санаб чиқилаётгани маълум қилинди.
Сайловнинг дастлабки натижалари 25 декабрь куни соат 16.00 да ўтказиладиган брифингда эълон қилинади.