Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.
2017 йил 29 августда қабул қилинган “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонун пойтахтимиз туманларида халқ депутатлари Кенгашларини тузиш учун ташкилий-ҳуқуқий имкониятлар яратди.
Мазкур сайловдаги энг муҳим янгиликлардан бири шуки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов давомида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалиётга татбиқ этилди.