...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда айрим сайлов участкаларида қайта сайлов ўтказилади


13:58, 26.12.2017 Жамият
 4 691

Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримовнинг маълум қилишича, 51 сайлов округида такрорий овоз берилади.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтган эди.
 

Сайловда 1 миллион 188 минг 851 нафар пойтахтлик иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган умумий сайловчиларнинг 76,2 фоизини ташкил этди.
 
Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримовнинг маълум қилишича, 51 сайлов округида такрорий овоз берилади.
 
Бу ҳақда Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримов Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловининг дастлабки натижаларига бағишлаб ўтказилаётган брифинг чоғида маълум қилди.
 
Дастлабки натижаларга кўра, 279 сайлов округида депутатлар сайланган. Сайланган депутатларнинг 65 нафарини аёллар, 17 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.
 
Сайловда 11 туман кенгаши учун жами 279 нафар номзод иштирок этган бўлиб, улардан 114 нафари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси, 41 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси, 33 нафари “Адолат” социал-демократик партиясидан.
 
Ҳамид Каримов томонидан берилган маълумотларга қараганда, ўтказилган сайловда 46 нафар номзод туман Кенгашлари депутатлигига сайланган.
 
 “Халқ депутаталари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-моддасига биноан 2018 йилнинг 7 январь куни қайта сайлов ўтказилади. 
 

Теглар:Туман депутатлигига сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар