“Goal.com” портали 2017 йилги мавсумни ишончиз тарзда ўтказган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Ушбу таркибга “Манчестер Юнайтед” клубининг ярим ҳимоячиси Гейнрих Мхитарян ҳам киритилди.
“Яхши инсон. 1800-йилларда кўпчилик “Олд Траффорд”да цирк кўрсатиш учун катта пул тўлашга тайёр бўлганди.
Бу майдонда Арманистон терма жамоасининг иқтидорли аъзоси Гейнрих Мхитарян ўзини кўрсатаётганди.
Аммо энди Гейрних бошқа жамоага трансфер қилинади”, - дея ёзилади хабарда.
Демак, ишончни оқлай олмаган футболчилар терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Жо Харт (“Вест Хэм Юнайтед”).
Ҳимоячилар: Седрик Суареш (“Саутгемптон”), Виктор Нильссон-Линделёф (“Манчестер Юнайтед”), Эшли Уильямс (“Эвертон”), Дэнни Роуз (“Тоттенхэм Хотспур”).
Ярим ҳимоячилар: Ренату Саншеш (“Суонси Сити”), Жонжо Шелви (“Ньюкасл Юнайтед”), Тьемуэ Бакайоко (“Челси”), Гейнрих Мхитарян (“Манчестер Юнайтед”).
Ҳужумчилар: Кристиан Бентеке (“Кристал Пэлас”), Алексис Санчес (“Арсенал”).
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал яқин кунларда бошланадиган трансферлар мавсумида жамоасини алмаштириши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тақдим этгандик.