“Манчестер Юнайтед” футболчиси “Арсенал”га ўтди, Лондондан Манчестерга Санчес етиб келди.
“Манчестер Юнайтед” клуби расман Алексис Санчеснинг трансфери амалга ошганини тасдиқлаб, видеолавҳа тақдим этган бўлса, “Арсенал” шунчаки Гейнрих Мхитарян билан шартнома имзолаганини тасдиқлаган.
Икки клуб келишувига асосан арманистонлик футболчи Гейнрих Мхитарян “Арсенал”га ўтди. “Манчестер Юнайтед” эса таркибини “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчес билан кучайтирди.
Хабарда айтилишича, мазкур трансферлар учун ҳар икки клуб ҳам пул тўламаган. Аниқроғи, Санчес – Мхитарян рокировкаси бепул амалга оширилди.
Ҳар икки футболчи янги жамоаси билан шунчаки ярим йиллик шартнома имзолашди. Демак, Мхитарян ва Санчеснинг шартнома масаласи ёзда қайта кўриб чиқилади.
Арманистонлик футболчи “МЮ” сафига 2016 йил Дортмунднинг “Боруссия” клубидан ўтганди, Чили терма жамоаси аъзоси Алексис Санчес эса 2014 йил “Барселона”дан “Арсенал”га келиб қўшилганди.
Санчес деярли 4 йил муддат давомида Лондон клуби билан 5 соврин – икки марта Англия кубоги ва уч марта – мамлакат суперкубогини қўлга киритган.