...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беморнинг ошқозонидан 152 дона темир буюмлар олиб ташланди


10:10, 25.12.2017 Олам
 3 155

Шифокорлар беморни текшириб кўришганида, унинг ошқозонида жуда кўп миқдорда ёт жисмлар борлигини аниқлашган.

Бурятиялик шифокорлар 74 ёшли беморнинг ошқозонидан кўплаб мих, болт ва темир парчаларини олиб ташлашди.

Бемор касалхонада даволанганидан кейин ҳарорати тушмаган. Шунда шифокорлар текшириб кўришганида, унинг ошқозонида жуда кўп миқдорда ёт жисмлар борлигини аниқлашган.
Шифокорлар беморнинг ошқозонидаги ёт жисмларни кўриб ҳайрон қолишган, чунки узун михлар, йирик болтлар, эшик шпингалети, арматура парчаси ва 925 фоизли кумуш занжирдан иборат, жами 152 дона темир буюмларни чиқариб олишган.



Буларнинг баъзи бирлари занглай бошлаган. Бу буюмлар беморнинг ошқозонида қанча вақт давомида бўлганини, унинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Энг қизиғи, беморнинг томоғи, ичаклари ҳамда ошқозон деворлари умуман жароҳатланмаган. 
Айюб Хан

Теглар:Бемор Мих Болт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!