...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расмий хабар: Трамп Путинни АҚШга таклиф этди


10:53, 27.10.2018 Олам
 4 738

Мазкур учрашув келаси йилда ўтказилиши мумкин.

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путинни Вашингтонга таклиф этди. Мазкур учрашув келаси йилда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилди.
 
Таъкидлаш жоизки, икки давлат раҳбарлари шу пайтга қадар бир қанча халқаро конференцияларда учрашган. Улар ўртасида фақатгина бир маротаба икки томонлама учрашув бўлиб ўтган. Мазкур учрашув жорий йилнинг июль ойида Хелсинкида рўй берган.


 
Маълумот учун, давлат раҳбарларининг келаси ойда Францияда Биринчи жаҳон уруши якунлаганининг 100 йиллигига бағишланган маросимда учрашиши кутиляпти.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Дональд Трамп Владимир Путин Жон Болтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!