Бинонинг қулаши натижасида 3 киши ҳалок бўлган расман эълон қилинди.
Тошкент шаҳри Шайҳонтохур туманида фавқулодда ҳодиса юз берди Фаробий кўчасида қурилаётган бино қулади. ФВВ қутқарув ходимлари вайроналар остидан 2 кишини қутқариб қолишди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 26 октябрь кундуз соат 11:30 да Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани Фаробий кўчасида қурилаётган бино конструкцияси қулаб тушди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 393Б-сонли бино конструкцияларининг тўсатдан қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши турли даражада жароҳат олди. Жароҳатланганлар зудлик билан шифохонага етказилган. Воқеа содир бўлган жойда ФВВ, ИИВ ЁХБ ва Тошкент шаҳри ҳокимияти хизмати ёрдамида вайроналар бартараф этилди.
Ҳодиса юз берган жой Тошкент шаҳар ИИБ томонидан ўраб олинди ва олиб борилаётган ишлар хавфсизлиги таъминланди. Дастлабки тахминларга қараганда, бино қулашига қурилиш меъёр-қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабаб бўлган. Айни вақтда воқеа юзасидан Шайҳонтохур тумани ИИБ ва Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дурдона Расулова