Шавкат Мирзиёев ҳамда Алмазбек Атамбаев телефон орқали мулоқот қилишди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали суҳбатлашишди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг расмий сайтида хабар берилган
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратгани, икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини олиб боргани учун Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек, қардош халқнинг тинчлиги мустаҳкам бўлиши ва ривожланишига тилакдош эканини айтиб ўтди.