Ўзбекистонда илк бор Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган 150 нафар таянч пункти профилактика инспекторлари тантанали қасамёд қилди.
Кеча, 10 сентябрь куни Тошкентнинг Амир Темур ҳиёбонида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ички ишлар Бош бошқармаси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда илк бор Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган 150 нафар таянч пункти профилактика инспекторлари тантанали қасамёд қилди. Бундан ташқари, уларга хизмат уйлари ва шахсий автомашиналар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдашев, Давлат маслаҳатчилари О.Муродов, Қ.Куронбоев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаев, Мудофаа Вазири А.Азизов, Ички ишлар Вазири П.Бобожонов, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов, “Маҳалла” ва Нуронийлар жамғармалари раислари, Тошкент шаҳрининг туман прокурорлари, туман ҳокимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.