...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили Украинада беш йилга қамалиши мумкин


10:38, 11.09.2017 Олам
 2 360

Саакашвили Украина чегарасини митингчилар ёрдамида кесиб ўтди.

10 сентябрь куни Украинага кириш учун Польша–Украина чегара пунктига келган Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилига нисбатан қурол ишлатилмади.
Бугун, 11 сентябрь куни Львов вилояти полицияси унга нисбатан жиноят иши очгани хабар қилинди.

Украина давлат чегара хизмати расмийларининг фикрига кўра, украиналик чегарачилар “Шегини” назорат ўтказиш пунктига келган Саакашвилига нисбатан қурол ишлатмаслик ҳақида топшириқ олганлар.

Львов шаҳрида бўлиб турган Саакашвили Польша–Украина чегарасида тинчлик акцияси бўлиб ўтганлигини ва чегарадан пиёда ўтганини хабар қилди.

Украинада собиқ президент ва унинг тарафдорларини давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик учун беш йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутиб тургани айтилмоқда.

Аввалроқ, Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Кейинчалик Европа Парламенти Саакашвилига Литва фуқаролигини бериш масаласида музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумот берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Саакашвили Украина Польша Грузия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!