...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ирма” тўфонидан Франция 1,2 миллиард евро зарар кўрди


10:31, 11.09.2017 Олам
 2 293

Сан-Мартин ва Сан-Бартc оролларида 9 киши вафот этганлиги, 7 киши бедарак йўқолганлиги, 112 киши эса жароҳат олганлигини маълум қилинган.

Франциянинг денгизорти ҳудудлари бўлмиш Кариб денгизида жойлашган Сан-Мартин ва Сан-Бартc ороллари “Ирма” тўфони натижасида катта иқтисодий зарар кўрди. Бу ҳақда “France24” нашри хабар берди.
 
Франция давлат суғурта ширкати берган расмий маълумотда, бу ороллар кўрган иқтисодий зарар 1,2 миллиард еврога тенг эканлиги айтилган.
 
Хабарда “Ирма” тўфони Франция тарихидаги сўнгги 35 йилликдаги денгизорти ҳудудларида содир бўлган энг талофатли тўфон бўлганлиги айтиб ўтилган.
 
Франция Ички ишлар вазири Жерард Колломб, кеча, 10 сентябрь куни берган баёнотида тўфон натижасида Сан-Мартин ва Сан-Бартc оролларида 9 киши вафот этганлигини ҳамда 7 киши бедарак йўқолганлигини айтган. Бундан ташқари, тўфон натижасида 112 киши жароҳат олганлигини маълум қилинган.
 
Аввалроқ, “Ирма” тўфонига энг юқори хавф даражаси — бешинчи даража берилгани ва у АҚШнинг Флорида штати кўплаб вайроналарга сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Франция Ирма тўфони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!