...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда мактаб ўқувчисини зўрламоқчи бўлган педофил қўлга олинди


17:46, 13.04.2017 Жамият
 19 223

Вояга етмаган, мактаб ўқувчиси бўлган қизалоқ ҳайдовчига қаршилик кўрсатиб, автомобилдан тушиб қолган ва атрофдагиларни ёрдамга чақирган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтда яна бир педофил ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев бугун, 13 апрель куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
 
Жорий йилнинг 8 апрель куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида соат 20:30 атрофида номаълум шахс ўзининг Matiz русумли автомобилига йўловчи сифатида ўтирган мактаб ўқувчисига нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилган.
 
Вояга етмаган, мактаб ўқувчиси бўлган қизалоқ ҳайдовчига қаршилик кўрсатиб, автомобилдан тушиб қолган ва атрофдагиларни ёрдамга чақирган.
 
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида мазкур жиноятни Ҳасан Исаев содир этгани аниқланган ва автомобилдан мактаб ўқувчиси бўлган қизалоққа тегишли буюмлар, Nokia русумида қўл телефони топилган.
 
Айни ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси тўртинчи қисми, яъни 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжини зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондиришга суиқасд аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Айни дамда Ҳасан Исаевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чоралари қўлланилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Бундан аввал, худди шунга ўхшаш ҳолат Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 20 февраль куни содир бўлган эди.
 
1984 йилда туғилган, фуқаро Қўшмурод Дилмуродович Бобомуродов Олмазор тумани Себзор даҳасида жойлашган умумий ўрта таълим мактабининг 2-синф ўқувчиси, 2009 йилда туғилган Умиданинг (исми ўзгартирилган) ёш ва ожизлигидан фойдаланиб, ғаразли ниятини амалга оширмоқчи бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 25, 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчи қўлга олинган эди. 

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Педофил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мехмон
21:34 15.04.2017

2-5 синф укувчиларга шунака хатти харакат яна давом киладиган булса бундай жирканч разил харакатлар худонинг газабини кузгайди, натижада ер юзидаги жами эркакларни узининг муъжизаси билан бичиб куйиб аёлга айлантириши хам хеч гап эмас.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар