Ҳибсга олинганлардан бири Сергели тумани Ички ишлар бошқармаси ходими экани маълум қилинди.
Яхна ичимликларнинг елим идиши орқали гиёҳванд модда истеъмол қилаётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси махсус инспекцияси томонидан қўлга олиниб, тиббий экспертизадан ўтказилган. Тиббий экспертиза натижалари улар ҳақиқатан ҳам гиёҳванд модда истеъмол қилганини тасдиқлаган.
Ушбу шахслар Ички ишлар идораларида эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, айни дамда уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилган.
Маълумот учун, ҳибсга олинганлардан бири Сергели тумани Ички ишлар бошқармаси ходими экани маълум қилинди.
Аввалроқ, Учтепа тумани Ички ишлар бошқармасига қарашли милиция таянч пункти инспектори, лейтинант Анвар Мадримов Учтепа туманида жойлашган “Jizzakh city” ресторанидаги безорилик ҳаракатини “босди-босди” қилиш учун пора олаётган вақтда ҳибсга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди.