...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир мамлакатда марихуанага рухсат берилди


19:37, 21.06.2018 Олам
 5 031

Аввал Уругвайда ҳам марихуанадан фойдаланишга рухсат берилган.

19 июнь куни Канадада марихуана сотилишига бутунлай қонунлаштирди ва Уругвайдан кейин бу ишни амалга оширган иккинчи мамлакатга айланди.
 
Қонун қачон кучга кириши ҳозирча номаълум, аммо марихуананинг биринчи қонуний партиялари 2018 йил охиригача сотила бошланади.
 
Канадаликлар марихуанани нафақат тиббий мақсадларда қўллашлари мумкин, шунингдек, вояга етганларга эркин сотишлари ва сотиб олишлари ҳам мумкин. Бундан ташқари канадаликларга уйларида марихуана етиштиришларига ҳам рухсат берилди. Аммо сотиш учун лицензия олишга тўғри келади.
 
Канадаликларнинг яқин қўшниси америкаликлар бир неча йилдан бери марихуанани қонунийлаштиришга ҳаракат қилиб келади. Бироқ ҳозирча айрим штатларгина уни қонунийлаштира олди.
 
Аввалроқ, АҚШнинг Колорадо штатидаги мактабларда марихуанадан фойдаланиш қонунийлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Канада марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!