Абдураҳмоннинг уйи текширилганда оғирлиги 5,96 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақлаётгани аниқланди.
Тадбир давомида 1976 йилда туғилган Мамадазизов Абдураҳмоннинг уйи текширилди ва унинг уйида оғирлиги 5,96 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот гуруҳига хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.