ЙПҲ дан ўтаётган “Хонда аккорд” русумли автомашинанинг ҳаракати ИИББ ходимларида шубҳа уйғотди ва улар дарҳол ушбу машинани тўхтатишди.
2017 йилнинг 29 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида яна бир жиноят олди олинди.
Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” ЙПҲ масканида фуқаро, 1992 йилда туғилган Абдураимов Абдуҳамид Шукур ўғлига тегишли бўлган “Хонда аккорд” русумли автомашинаси ИИББ ходимлари томонидан тўхтатилди.
Мазкур автомашина холислар иштирокида текширилган вақтда, сотиш мақсадида сақлаб келинаётган оғирлиги 39,41 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот гуруҳи хабарига кўра, Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.