...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бекободлик йигит 812 грамм марихуана билан қўлга тушди


09:05, 22.11.2017 Жамият
 2 415

Тошкент вилояти ИИБнинг матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 2017 йилнинг 18 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Бекобод шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган А.Ш. шаҳар марказий шифохонасининг олдида гумонланиб текширилганда, ёнида 812 грамм “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилди.
 
Тошкент вилоятиИИБнинг матбоуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов –суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Марихуана ЖК 276-моддаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар