3-7 кунлик соғлом қиз бола чақалоқни ушлаб туринглар деб, чақалоқни уларга бериб воқеа жойидан яширинган.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 12 февраль куни соат 14.00 ларда осиё миллатига мансуб, 17-20 ёшлардаги номаълум аёл А.Навоий кўчасида жойлашган Марказий дорихона олдида турган Н.Мухторова ва А.Азизоваларни ёнига келиб, 3-7 кунлик соғлом қиз бола чақалоқни ушлаб туринглар деб, чақалоқни уларга бериб воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, чақалоқнинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фирдавс БЕК