...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТАТУ ўқитувчиси “Йил аёли” бўлди


10:44, 25.12.2018 Жамият
 3 508

Саида Бекназарова Ньютон медали соҳибаси ҳамдир.

Кеча, 24 декабрь куни “Йил аёли-2018” миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
 
Унга кўра, “Йил аёли-2018” миллий танловининг “Гран-при” олий мукофотига ёш олима Саида Бекназарова лойиқ, деб топилди.
 
Саида Сафибуллаевна Бекназарова Тошкент ахборот технологиялари университети Аудиовизал технологиялари кафедраси доценти, техника фанлари доктори. Мультимедиа тизимларида дискрет-узлуксиз ахборот ресурсларга ишлов бериш, қайта ишлашнинг усул, алгоритмлар ва дастурий таъминотларни яратиш, жараёнларини моделлаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлари юзасидан жами 169 та илмий ишлари хориж ва Ўзбекистон нуфузли журналларида чоп этилган. 9 та дарслик, ўқув қўлланма, монографиялар муаллифи. Ахборотларни қайта ишлаш, узатиш жараёнларда бир вақт мобойнида узлуксиз матн, аудио, видео маълумотларни йўқотишларсиз сифатли етказиб беришга қаратилган 15 та ЭҲМ учун яратилган дастурий воситаларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган гувоҳномалар муаллифи.
 
Саида Бекназарова Ньютон медали соҳибаси ҳамдир.
 

Теглар:Тошкент ахборот технологиялари университети Саида Бекназарова Йил аёли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар