Факультетда талабалар тўлов-контракт асосида рус тилида ўқитилади.
Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультети очилади.
Факультетнинг асосий вазифаси республика иқтисодиётининг реал сектори тармоқлари учун ахборот технологияларини дастурий таъминлаш, мобил тизимларни дастурлаш, сунъий интеллект соҳалари бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади.
Факультетда талабалар тўлов-контракт асосида рус тилида ўқитилади.
Факультет битирувчиларига икки томонлама тан олинадиган ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети дипломлари берилади.