Дастлаб “Исаак Ньютон”, кейингиси “Нобель” мукофотими? ТАТУ доценти халқаро мукофотга лойиқ деб топилди.
Европа илмий-ишлаб чиқариш консорциумининг (www.euscience.info) унвонлар ва тақдирлаш департаменти томондан техника ва физика-математика фанлари йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассисларни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.
Медаль билан техника ва физика-математика соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган ва бутун жаҳон фан жамияти тан олган фан арбоблари тақдирланади.
Департаментнинг Саида Сафибуллаевна Бекназаровага “Isaac Newton” медалини тақдим этиш бўйича ижобий хулосаси 2017 йил 10 апрелдаги 629-сонли баённомага асосан олинган.
Маълумот учун, Саида Сафибуллаевна Бекназарова Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети доценти илмий даражаси ва техника фанлари доктори илмий унвонига эга.
Олиманинг кейинги ишларида омад тилаган ҳолда, унинг нуфузли мукофот бўлган “Нобел”га эришишида тилакдошмиз.