...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёш олимлар учун янги журнал чоп этилади


11:24, 16.03.2017 Жамият
 2 630

2018 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий таваллудининг 1235 йиллиги нишонланади.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ахборот технологиялари университетида Муҳаммад ал-Хоразмийнинг номини абадийлаштириш мақсадида, қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши мўлжалланмоқда. Улардан бири “Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари” номли илмий журнал таъсис этилишидир.
 
Журнал иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг истиқболли илмий-тадқиқот ишлари натижалари ва илмий мақолаларии ёритиб боради. Журнал даврий равишда эълон қилиб борилади. 
 
Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 15 мартда имзоланган “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда ўз аксини топди.   
 
2018 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий таваллудининг 1235 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан, илмий-амалий ва маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.
 
ОАВ ҳамда ZiyoNet Миллий таълим тармоғида Муҳаммад ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи мақола ва материаллар бериб борилади.
 
Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва аппарат дастурий мажмуалар яратиш маркази негизида Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ташкил этилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2 ой муддатда Университет ва Марказ тузилмасини ва уставини тасдиқлаши ва рўйхатдан ўтказиши лозим. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент ахборот технологиялари университети Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар