Аниқланишича, 5-8 ёшли бир нечта болалар қушни тепкилаб, тош билан уришган.
Чехиянинг Йиглава шаҳридаги ҳайвонот боғида яшовчи фламинго болалар томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда “Dni.ru” хабар қилди.
Маълумотларга кўра, ота-онаси томонидан қаровсиз қолдирилган болалар фламинго қушлари сақланадиган ҳудуд ичига кириб, қушлар тўдасига ташланишган.
Аксарият қушлар уларнинг таъқибидан қочишга улгурган. Аммо болалар уларнинг бирини тутиб олишган ва қийноқлар натижасида қуш нобуд бўлган.
Аниқланишича, болалар қушни аввал тепкилаб, кейин тош билан урган. Болалар 5-8 ёшда экани айтилмоқда.
Бу воқеага тасодифан ҳайвонот боғи техник ходимларидан бири гувоҳ бўлиб қолган ва болаларни махсус ҳудуддан чиқариб юборган.
Бу вақтда эса, қушларнинг бири ўлган ва яна бири жиддий жароҳатланган эди.
Ҳозирга қадар полиция томонидан иккита бола қўлга олинган. Энди уларнинг ота-оналари фарзандларининг қилмиши учун жавобгарликка тортилади.
Бир дона фламингонинг нархи таҳминан 2000 евро. Ота-оналар нобуд бўлган фламингонинг ҳаққини тўлашдан ташқари, жиноий жавобгарликка тортилишлари ҳам мумкин.
Маълумот учун, фламинголар ўртача 30-40 йил яшайди. Болалар томонидан ўлдирилган фламинго эса 16 ёшда эди.

Умида Якубова