Вазирлик иккига ажратилиб янги раҳбарлар тайинланган.
Кеча, 13 февраль куни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида жиддий ўзгаришлар кузатилди.
Хусусан, Вазирлик иккига ажратилган ва ўрнида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги тузилган.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Сув хўжалиги вазирлигига собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида вазирнинг сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган Шавкат Раҳимович Ҳамроев вазир этиб тайинланган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига эса Баҳодир Турсунович Юсупов раҳбар этиб тайинланган.