1 июнь куни пойтахтда қайд этилган йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида маълумот берилди.
Хабар берилишича, 1 июнь куни Тошкентда битта йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Унда бир киши тан жароҳати олган, қуронлар йўқ.
Шунингдек, шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3886 та қоидабузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Улардан 1156 таси қўпол турдаги, 12 таси эса маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ қоидабузарликлардир.
ЙҲХБнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан эса 1 июнь санасида жами 1176 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган. Улардан 638 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан, 538 тасини эса меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарлиги ташкил этади.