...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп америкаликларни катта йўқотишдан асраб қолмоқчи


13:45, 03.06.2017 Олам
 2 813

АҚШ 2025 йилга келиб, ўзининг 2,7 миллионта иш жойини йўқотиши мумкин.

АҚШ иқлим борасидаги Париж келишувидан чиқишни мўлжалламоқда. Аммо бу қарор аҳоли ва сиёсат вакиллари ўртасида баҳсга сабаб бўляпти. Қўшма штатлар президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги аккаунти орқали бу қарорга изоҳ берди.
 
“Бу менинг америкаликлар олдидаги бурчим. Париж келишуви иқтисодиётимизни пароканда қилган, ишчиларимизни мушкул аҳволга солган, суверенитетимизни сусайтирган, юридик хавфга қўйган ва тизимли иқтисодий инқирозга олиб келган бўлар эди”, деб ёзган Дональд Трамп америкаликлар ҳақида қайғурган ҳолда ана шундай қарорга келганини иддао қилиб.
 
“Биз Париж келишувидан чиқамиз, аммо Америка бизнеси, ишчилари, аҳолиси ва солиқ тўловчилари учун адолатли шартлари бўлган бошқа келишувга эришиш ҳаракатини бошлаймиз”, деган эди Трамп бир неча кун олдин.
 
Дональд Трампнинг айтишича, иқлим бўйича Париж шартномаси АҚШ учун бесамар ва фойдасиз, бошқа мамлакатлар учун эса фойдага хизмат қилади. Агар мазкур келишув ўз кучини йўқотмаса, АҚШ 2025 йилга келиб, ўзининг 2,7 миллионта иш жойини йўқотиши мумкин.
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Париж келишуви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!