...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда Муҳаммад Юсуф номида мактаб ташкил этилади


13:43, 03.06.2017 Жамият
 2 868

Бу турар-жойлар ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши, мустақил, эмин-эркин яшаши учун шароит яратади.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиш участкасида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Андижон шаҳрида кўп қаватли 37 замонавий уй-жой бунёд этилиши белгиланган. Жумладан, жорий йилда Султон Жўра номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида 294 хонадонга мўлжалланган еттита кўп қаватли турар-жой қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 2,46 гектар ер ажратилган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
 
Бу турар-жойлар биринчи галда уйга муҳтож одамларга берилади. Ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши, мустақил, эмин-эркин яшаши учун шароит яратади.
 
Президент бундай уйларни кўпроқ қуриш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, бу ерни янги массивга айлантириш, Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига халққа туҳфа қилиш, одамларга барча қулайликлар яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
 
Андижон шаҳрида Универсал спорт мажмуаси қуриш, Муҳаммад Юсуф мактабини ташкил этиш, янги истироҳат боғи бунёд қилиш, тиббиёт масканларини капитал таъмирлаш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
 
Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида Республика ихтисослаштирилган кардиология ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиалларини ташкил этиш, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасини реконструкция қилиш ва замонавий жиҳозлаш ишларининг аҳоли саломатлигини сақлашдаги аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталди. Бу хайрли ишларни тезлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Андижон Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар