...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 9 та оғир ва ўта оғир жиноятлар фош этилди


20:28, 02.03.2017 Жамият
 7 923

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бир ҳафта давомида олиб борилган ишлар ёзасидан брифинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ички ишлар органлари ходимлари билан ўтказган учрашувдаги таклифига кўра, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни сифатида ўтказиб келинмоқда.
 
Бугун, 2 март куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида 23 февраль – 2 март кунлари Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, жиноят содир этилишининг олдини олиш ва профилактика қилиш  борасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди. Брифингни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ёрқин Абдуллаев олиб борди.
 
Дониёр Тошхўжаевга кўра, ҳафта давомида ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида фош этилмаган 36 та, шу жумладан 9 та оғир ва ўта оғир жиноятлар фош этилган. Жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, қидирувда бўлган 58 нафар шахслар ушланди.
 
Ҳар бир содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганиб чиқилган ва келгусида уларнинг олдини олиш борасида маҳаллалар, таълим муассасалари, ташкилот ва идораларида 32 та сайёр муҳокамалар ўтказилган.
 
Пайшанбадан пайшанбагача 258  та майда безорилик, 31 та енгил тан жароҳати етказиш каби ҳуқубузарликлар аниқланган.
 
Мулкий турдаги жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида, кўп қаватли уйлар атрофига, жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойларга 926 та видеокузатув мосламалари ўрнатилган, 295 та хонадонлар ва объектлар замонавий қўриқлов пультларига уланган.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Ёрқин Абдуллаев Дониёр Тошхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар