“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари шим тугмалари ясама тарзда олтиндан қўйилгани ва божхоначиларни чалғитиш мақсадида устидан бўялганини аниқлашди.
“Тошкент-Деҳли” йўналишидаги парвоз олдиндан самарқандлик Ж.Аҳадов 11,5 млн сўмдан ортиқ қийматдаги 180 гр тиллани яширин йўллар билан олиб чиқишнинг антиқа йўлини танлади. Унинг шими тугмалари ясама тарзда олтиндан қўйилгани ва божхоначиларни чалғитиш мақсадида устидан бўялгани аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.
Қолаверса, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясининг 5-бандида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.