...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австралия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади


19:25, 02.03.2017 Жамият
 1 679

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Австралиянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчи билан учрашди.

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Австралиянинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Питер Мартин Тешни қабул қилди. Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берган.
 
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Австралия муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш мақсадида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги марраларни биргаликда белгилаш имконини берувчи вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш амалиётини давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
 
Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни кенгайтириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:ТИВ Абдулазиз Камилов Ўзбекистон-Австралия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар