...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойлик аёл 3 эгизакни 6 кун оралиғида дунёга келтирди


19:11, 02.03.2017 Олам
 3 703

Болакайларнинг биринчиси ўғил, қолган иккиси эса қизалоқлар.

Хитойнинг Ичан шаҳрида яшовчи 30 ёшли аёл 3 эгизак фарзандини 6 кунлик орқалиқда дунёга келтирди. Бу ҳақда “China News Service” агентлиги хабар қилмоқда.
 
Ушбу ғаройиб воқеа февраль ойининг сўнгги кунларида содир бўлган. Бироқ бу ҳақдаги маълумотлар энди ошкор қилинган.
 
Хабар қилишларича, Чэн исмли аёл 2012 йилда оила қурган. 4 йил давомида ҳомиладор бўла олмагач, 2016 йил Хитойнинг Ухань шаҳрида бепуштликка қарши даволанган. Шундан сўнг, у 3 эгизакларга ҳомиладор бўлган.
 
Дастлаб, 21 февраль куни аёл оғирлиги 1,44 килограмм бўлган ўғил фарзандни дунёга келтирган.
 
Гарчи шифокорлар унинг 3 эгизакларга ҳомиладор эканини билиб, катта ҳажмдаги туғруқ жараёнини ўтказиш учун тайёргарлик кўрган бўлса-да, болакай туғилгач, аёлдаги тўлғоқ тўхтаб қолган.
 
Текширувдан ўтказилгач, шифокор унга қолган ҳомилалар етилмаганини, улар ўз вақтида туғилишини кутиш лозимлигини айтган.
 
Орадан 6 кун ўтиб, 27 февраль куни тунда Чэн эгизак қизалоқларини кесарча кесиш усулисиз дунёга келтирди. 
 
“Мен фарзандли бўлишни жуда-жуда орзу қилганман. Энди мен онаман. 3 фарзанднинг бахтли онасиман”, дейди Чэн қувончини ОАВ ходимлари билан бўлишар экан.
 
Бундай туғруқлар дунё миқёсида жуда кам кузатилади. Айни фикрни чақалоқларнинг дунёга келишида ёрдам берган шифокор ҳам тасдиқлади.
 
“Мен 20 йиллик тажрибамда бундай ҳолатга дуч келмаганман. Чақалоқларнинг оғирлиги белгиланган кўрсаткичдан анчагина кам. Шу сабабли улар бир муддат туғруқхонада шифокорлар назорати остида бўлишади”.
 
Айни вақтда онанинг ҳам болажонларнинг ҳам саломатлиги яхши экани айтилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Эгизаклар Ҳомиладорлик Кесарча кесиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!