...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйқусига халақит бергани учун болаларини ўлдирган отага йигирма йиллик қамоқ жазоси берилди


17:19, 22.12.2017 Олам
 4 309

Прокурор Гилмутдиновга умрбодлик қамоқ, Волченкога эса, 19 йиллик қамоқ жазоси сўраган эди.

Аввалроқ, жиноят ишлари бўйича Олма-ота судида эгизак  фарзандларини ўлдириб, жасадларини музлатгичда сақлаган ота-онанинг қотиллиги юзасидан суд эшитувлари ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, суд ўз ишини якунлади. Ўлдирилган эгизакларнинг отаси, Ўзбекистон фуқароси Эмил Гилмутдинов 20 йиллик қаттиқ тартибли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
 
Унинг 34 ёшли рафиқаси Алла Волченкога алкоголизмдан мажбурий даволаниш, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравар миқдорида жарима ҳамда 18 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.
 
Уларнинг 2 ёшли ўғли Олма-ота ҳокимияти ҳузуридаги болалар муассасасига топширилади.
 
Таъкидлаш керакки, прокурор Гилмутдиновга умрбодлик қамоқ, Волченкога эса, 19 йиллик қамоқ жазоси сўраган эди. 
Обил Сафаров

Теглар:Эмил Гилмутдинов Волченко Эгизаклар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!