17 ойлик қизларнинг операцияси 10 соат давом этди.
Италиялик хирурглар сиам эгизакларини ажратиш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказдилар. Ҳозирда қарийб 1,5 ёшда бўлган қизлар қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси қисми бирлашган ҳолда дунёга келишган эди.
Алжирдан бўлган сиам эгизакларини операция учун қарийб бир йил тайёрлашди. Жарроҳлик амалиёти учун гўдакларнинг ички органлари ва қон тизимининг 3D нусхаси тайёрланди.
Операция 40 нафар мутахассислар билан биргаликда олиб борилди.
Сиам эгизакларини ажратиш бўйича операция 7 октябрда ўтказилди. 10 соатлик амалиёт давомида қизлар ажратилгач, алоҳида операция бўлинмасига ўтказилди. Уларда йўқ бўлган органлар: кўкрак фақаси суяги, диафрагма ва перикарднинг қайта тикланиш жараёни бошланди.
Ажратилган сиам эгизаклари 24 октябрда хирургия бўлимининг оддий палатасига олинган.
Маълумотларга кўра, Рим клиникасида бундай операция охирги марта қарийб 30 йил аввал ўтказилган. Яқин орада яна ана шундай амалиётлар ўтказилиши режалаштирилган.

Дурдона Расулова