Маълумки, кичик Роналду ва яна икки нафар фарзанд онасининг шахси ҳозиргача номаълум бўлиб келмоқда...
“Кичик Роналду футболни жуда ҳам яхши кўради ва доим футбол билан банд бўлади. Баъзан уни тушлик қилиб олишини мажбурлашимга тўғри келади.
Чунки Роналду кундузи ва кечаси фақат футбол ўйнаш билан машғул. Ўйлайманки, футболга бўлган меҳр унинг қонида бор.
Ўғлим жуда меҳрибон, диққатли ва тез дўстлашиб кетадиган болалар туридан ҳисобланади. Ҳар доим бошқалар билан очиқча гапиришга ўрганган.
Унинг ўзига бўлган ишончи жуда юқори. Ваҳоланки, кимдир у билан бир марта гаплашса, дарров ўғлимни ёқтириб қолади.
Кичик Роналду билан фахрланадиган сабабларим кўп, у менинг бўлажак давомчим”, дейди Роналду.
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду ҳозирда испаниялик модель Жоржина Родригес билан яқин алоқалар ўрнатган бўлиб, жуфтлик шу ойда фарзандли бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда спортчининг уч нафар фарзанди бор: етти ёшли кичик Криштиану ҳамда жорий йилнинг 8 июнь кунида дунёга келган эгизаклари — Мэтью ва Ева. Уларнинг барчасини суррогат оналар дунёга келтирган.
Бироқ Роналду фарзандларининг онаси кимлиги ҳали ҳеч кимга аён эмас. Футболчи бу ҳақдаги саволларни доимий тарзда жавобсиз қолдиради. Ҳатто ҳозирга қадар номаълум она ҳақида ҳеч қайси манба аниқ жавоб бера олмаган.
Шунингдек, 2015 йилнинг январида Роналду беш йиллик муносабатлардан кейин россиялик модель Ирина Шейк билан алоқаларини буткул узиб юборган.