...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда уч эгиз қизалоқ дунёга келди


20:12, 27.07.2018 Жамият
 6 344

Қизалоқларга Фотима, Зуҳра ва Заҳро деб исм қўйилди.

Дуён демографиясида кекса авлод вакиллари кўпчиликни ташкил этиши, туғилиш кескин камайиб кетаётганлиги тўғрисида дунё оммавий ахборот воситалари кўп бора маълум қилиб келади. Лекин серфарзанд, болажон халқлар ҳам мавжуд бўлиб, асосан Осиё ва Африка минтақаларида кузатилади.
 
Жумладан, ўзбек халқи ҳам шундай халқлардан бири ҳисобланади. Яқинда Жиззах вилояти Фориш тумани “Оқтом” маҳалласида яшовчи Қаюмовлар хонадонида уч нафар эгиз қизалоқ дунёга келди. Уларга яхши ниятлар билан Фотима, Зуҳра ва Заҳро деб исм қўйишди.
 
Эгизакларни дунёга келтирган аёл Матлуба Қаюмова мунтазам шифокорлар кўригида бўлганлиги, ҳозирда ҳам кунора тиббиёт ходимлари фарзандлари ва ўзининг соғлиғини текшириб назорат қилишларини айтиб ўтади.
Санжар Жўра

Теглар:Жиззах эгизаклар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар