...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Олий ўқув юртига кирмаган ёшлар эртага ким бўлишини ўйлашимиз керак”


19:50, 27.07.2018 Жамият
 7 436

Бугун жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бугун, 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
 
Давлат раҳбари йиғилишда нутқ сўзлаб, мактаб ва коллежларни битириб, олий ўқув юртига кирмаган ёшлар эртага ким бўлиши ҳақида чуқур ўйлаш, уларга бугун муносиб шароит яратиб бериш кераклигини таъкидлади.
 
“Мактаб ва коллежларни битириб, олий ўқув юртига кирмаган ёшлар эртага ким бўлишини чуқур ўйлашимиз, уларга бугун муносиб шароит яратиб беришимиз керак. Шу мақсадда “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурини қабул қилдик ва 800 миллиард сўм маблағни ёшлар тадбиркорлиги, бандлиги учун йўналтирдик. Бу маблағни, керак бўлса, яна кўпайтирамиз. Фақат энди уйма-уй юриб, ҳар бир ёш билан суҳбатлашиб, ушбу дастурнинг ижросини таъминлаш лозим”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шунингдек, йиғилишда аҳолига, хотин-қизлар ва ёшларга психиологик ёрдам кўрсатиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ҳар бир суицидга “фавқулодда ҳолат” деб қараб, тезкор чоралар кўриш, бундай хулқ-атвор пайдо бўлишига йўл қўймасликка қаратилган психологик дастурлар ишлаб чиқиш, жонга қасд қилишнинг катта гуноҳлигини таъсирчан усулларда тушунтириш зарурлиги таъкидланди.
 
Ўғрилик, фирибгарлик ва босқинчилик билан боғлиқ жиноятлар таҳлил қилинар экан, профилактика, жиноят-қидирув ва қўриқлаш хизматлари фаолиятининг мутлақо қониқарсиз ташкил этилгани танқид қилинди. Жойларда қўриқлаш хизматидан фойдаланиш учун етарли шароит яратилмагани, шунингдек, айрим одамларнинг ҳуқуқий онги пастлиги, кўчаси, маҳалласидаги воқеа-ҳодисаларга бефарқлиги жиноятчиларга шароит яратиб бераётгани айтиб ўтилди. Шу боис қўриқлаш хизматлари фаолиятини янги тизим асосида ташкил этиш, ахборот технологияларини тўлиқ жорий қилиш, давлат-хусусий шериклик асосида сервис кўламини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
 
Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг 6 ойида ёшлар олти мингдан зиёд жиноятга қўл ургани, таълим-тарбия ва бандликни таъминлаш борасидаги муаммолар бунга сабаб бўлаётгани қайд этилди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев видеоселектор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар