...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бундай кайфият билан ишлашга йўл қўймайман” – Президент


19:45, 27.07.2018 Жамият
 9 294

Давлат раҳбари Тошкентда бошланган амалиёт йил охиригача бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент йиғилишдаги нутқида жиноятчиликка қарши курашишда ҳалигача эскича ишлаш тизимида эканлигини таъкидлаганди.
 
Бугунги Йиғилишда жиноятчиликни жиловлаш бўйича ишни бутунлай янгича тизимда ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 июндаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Хавфсиз пойтахт” концепцияси жорий этилган эди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида секторлар кесимида 73 та ички ишлар бўлими ташкил этилиб, аҳолига янада яқинлаштирилди. Ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия ва жамоатчилик вакиллари иштирокида туну кун 3 сменада иш юритиш йўлга қўйилди.
 
Давлат раҳбари Тошкентда бошланган мазкур амалиётни йил охиригача бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
 
“Ҳар бир жиноятнинг илдизигача етиб бориш, жамиятда жиноятчиликка қарши курашиш иммунитетини шакллантириш керак. Акс ҳолда, жиноятнинг оқибатлари билан овора бўлиб юраверамиз. Бундай кайфият билан ишлашга йўл қўймайман”, деди Президент.
 
Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этишга мойил шахслар ҳисобини юритиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Навбатчилик қисмларининг эскича услубда иш юритаётгани жиноят ҳақидаги хабарларнинг баъзан эътиборсиз қолишига ёки ҳисобдан яширилишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
 
Шу боис Ички ишлар вазирлигининг Ахборот марказини Бош прокуратура таркибига ўтказиш, навбатчилик қисмларини республика бўйича ягона ахборот ва бошқарув тизимига бирлаштириш, ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олишнинг электрон тизимини жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
 
Шунингдек, ҳар бир ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фаолияти рейтингини жорий этиш вазифаси қўйилди. Рейтингда юқори ўрин олган раҳбар ва ходимлар мукофотланади, паст ўрин олганлар эса қатъий жазоланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев видеоселектор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар