Қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 47 300 АҚШ доллари миқдорида пора олган.
Маълумотга кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси катта терговчиси К.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Қайд қилинишича, К ўз иш юритувида бўлган хорижий корхона таъсисчилигида ташкил этилган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 47 300 АҚШ доллари миқдорида пора олган.
Ҳолат юзасидан келиб тушган мурожаатга асосан унга ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. К.га жиноят кодексининг юқоридаги моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.