Ушбу ўта оғир жиноятни содир этган шахс 1984 йилда туғилган, фуқаро Қўшмурод Дилмуродович Бобомуродов эканлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 20 февраль куни, соат тахминан 15:30 да, номаълум шахс томонидан, Олмазор тумани Себзор даҳасида жойлашган умумий ўрта таълим мактабининг 2-синф ўқувчиси, 2009 йилда туғилган Умиданинг (исми ўзгартирилган) ёш ва ожизлигидан фойдаланиб, уни велосипедига миндириб айлантиришни таклиф қилган. Мурғак қизалоқ рози бўлган.
Жиноятчи Умидани Олмазор тумани Себзор мавзеси 3-а-уйнинг 1-йўлаги олдига чалғитиб олиб бориб, ушбу кўп қаватли уйнинг 9-қавати чордоқ қисмига олиб чиққан. Шундан сўнг, ўзининг шаҳвоний характердаги жинсий эҳтиёжини қондириш ва номусга тегиш мақсадида Умиданинг эгнидаги кийимларини ечишга уринган. Бундан қўрқиб кетган Умида эса бақира бошлаган. Мақсадига ета олмаган йигит шу заҳотиёқ кўздан ғойиб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 20 февраль куни Олмазор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 25,118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан хабар қилишларича, жиноятда гумондор шахс Олмазор туманининг Қора-қамиш даҳасида, “Тузоқ” тадбири давомида қўлга олинган.
Ушбу ўта оғир жиноятни содир этган шахс 1984 йилда туғилган, фуқаро Қўшмурод Дилмуродович Бобомуродов эканлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари фуқаролардан суратдаги шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан маълумотлар бўлса, ҳудудий Ички ишлар бошқармалари ёки “102” рақамига хабар беришларини сўрамоқда.