...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида бир ҳафта давомида содир этилган жиноятлар юзасидан ҳисобот берилди


23:08, 23.02.2017 Жамият
 4 696

23 февраль, пайшанба куни тонгги соат 08:00 да Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари гуруҳларга бўлинган ҳолда ОАВ ходимоари иштиокида туманлар кесимида рейд тадбирларига чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлаган эди. Йиғилишда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиш таклифини киритди.
 
Шу муносабат билан билан ҳар  ҳафтанинг пайшанба куни Ўзбекистон Республикасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилинди.
 
Бугун, 23 февраль, пайшанба куни тонгги соат 08:00 да Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари гуруҳларга бўлинган ҳолда ОАВ ходимоари иштиокида туманлар кесимида рейд тадбирларига чиқдилар. Тушдан сўнг турли жиноятлар – оилавий ажрашишлар, ўғирлик, қотиллик, енгил ва оғир тан жароҳати етказиш, босқинчилик, қолаверса, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, ёнғин билан боғлиқ 16-23 февраль кунлари аниқланган ҳолатлар бўйича брифинг бўлиб ўтди.  
 
Брифингда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ёрқин Абдуллаев иштирок этиб, бир ҳафталик профилактика ишлари бўйича ҳисобот берди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг ахборот беришича, 16-23 февраль кунлари 42 та жиноят фош этилган. Шулардан 9 таси оғир ва ўта оғир жиноятлар турига киради. 76 нафар қидирувда юрган шахслар ушланган. Шулардан 9 нафари вилоятлар ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувга берилган шахслардир.
 
7 кун давомида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида Тошкент шаҳри ҳудудида, маҳалла ва мавзеларда, кўча ва жамоат жойларида фуқаролар томонидан жамоат тартибига ҳурматсизлик қилиш ҳамда бевосита оила турмуши доирасида ўзаро келишмовчиликлар натижасида 244 та майда безорилик, 32 та енгил тан жароҳати етказиш ҳолатлари аниқланиб, маъмурий чоралар кўрилган.
 
Маълум қилишларича, Тошкент шаҳрида содир этилаётган жиноятларнинг асосий қисмини автоуловлар ва уйлардаги ўғирликлар ташкил этиб келмоқда. Бунга фуқароларнинг транспорт воситаларини қаровсиз қолдириши, уй ва бинолар ёнида кузатув камералари ўрнатилмагани асосий сабаб бўлган.
 
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ёрқин Абдуллаевнинг маълумот беришича, 16-23 февраль кунлари Тошкент шаҳрида 186 та жиноят содир этилган. Шундан 156 таси фош этилган. 13 та ўта оғир, 22 та оғир, 57 унчалик оғир бўлмаган, 75 та ижтимоий хавфи катта бўлмаган ҳамда 19 та эҳтиётсизлик сабаб содир этилган жиноятлар қайд этилган.
 
Ёрқин Абдуллаевга кўра, 16-23 февраль кунлари содир этилган барча жиноятлар Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 100 фоиз фош этилган.
 
Мавзуга яна қайтамиз. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ёрқин Абдуллаев Дониёр Тошхўжаев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратураси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар