...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги Олий хўжалик суди яқинидаги бинода ёнғин чиқди


22:23, 23.02.2017 Жамият
 4 219

Ушбу кўнгилсизлик юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Айни вақтда ёнғиннинг нима сабабдан чиққани маълум эмас.

Бугун, 23 февраль куни Тошкентдаги Чилонзор тумани, Мирзо Улуғбек метро бекати яқинида жойлашган Олий хўжалик суди яқинидаги бинода катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.  
 
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин кундузи, тахминан соат 16:30 ларда содир бўлган.
 
Воқеа жойига 12 та ўт ўчириш, 6 та тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан 18:15 ларда ўчирилган. Умумий ҳисобда бино ичидаги 70 киши ташқарига олиб чиқилган. Улар орасида 14 киши турли даражадаги тан жароҳати олгани айтилмоқда.
 
Ушбу кўнгилсизлик юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Айни вақтда ёнғиннинг нима сабабдан чиққани маълум эмас.
 
Бироздан сўнг, айни ходиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг расмий баёнотини тақдим этамиз. 
Умида Якубова

Теглар:Олий хўжалик суди Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар