Қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланманг.
Ушбу фожиага хонадон ертўласига ўрнатилган қўлбола (сертификатланмаган) сув иситиш анжоми сабаб бўлган. Мутахассислар хулосасига кўра, газда ишловчи сув иситиш анжомига дудбурон ўрнатилмаганлиги хамда ертўлада хаво алмашиш туйнуги бўлмаганлиги оқибатида, табиий газни чала ёниши ва ис гази хосил бўлиши юзага келган. Ертўлада тўпланган ис гази (хаводан энгил) ётоқхонага кўтарилган ва хонадон эгаларини халокатли захарланишига олиб келган.
“Кириб келаётган иситиш мавсумида газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг. Қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланманг. Ис газидан заҳарланишдан ўзингиз ва яқинларингизни асранг”, деб огоҳлантиради ФВВ.